Қўлга олинган шахслар собиқ Иттифоқ давлатларидан эканлиги айтилмоқда.
Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари Киевда ИШИД террористик ташкилотининг беш нафар тарафдорини қўлга олдилар. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати сайти хабар берди.
“Собиқ совет иттифоқи ҳудудидаги давлатлардан бўлган кишилар Украинага келганлар ва уларга қалбаки ҳужжатлар берилиши ваъда берилган. Шундан сўнг, улар Сурияга йўл олишни режалаштиришган. Украина ХХ ходимлари миграцион хизмат вакиллари билан биргаликда тезкор қидирув ишларини олиб бордилар ва пойтахт квартираларидан бирида беш киши қўлга олинди”, дейилади Украина ХХ сайтида.
Хабарда айтилишича, қўлга олинган шахслар ўз мамлкаталарига қайтариб юборилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Маълумотларга кўра, ўтган йилда Украина ҳудудидан 25 нафар террористик ташкилотнинг аъзолари мамлакатдан чиқариб юборилган. ИШИДнинг халқаро қидирувда бўлган олти нафар аъзоси экстрадиция қилиш уч ҳибсга олинган.

Руслан Сулаймонов