Бола тўппонча билан онасига қарата ўқ узган
АҚШнинг Висконсин штатида икки ёшли бола ўз онасини ўлдириб қўйди. Патриc Прайс хос соқчи бўлиб ишлайдиган дўстининг машинасида ўғли билан кетаётганда, болакай автомобилнинг орқа ўриндиғидан тўппонча топиб олди ва онасига қарата ўқ узди.
Ўқдан оғир яраланган аёл машинани тўхтатишга улгурган ва ҳалок бўлган. Воқеа Милуоки шаҳрида содир бўлди.
Марҳуманинг отаси Андре Прайснинг айтишича, Патриc уч боланинг онаси эди. У 26 ёшда бўлган.
“Энди менинг қизим йўқ. Уни сўнгги бор бағримга босгим келяпти”, дея ота ўксинди.
Милуоки шаҳри Шерифф идорасининг маълумот беришича, бола тўппонча билан онасининг орқа тана қисмига қарата ўқ узган. Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Руслан Сулаймонов