...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп баъзи Голливуд юлдузларини мамлакатдан ҳайдаб чиқармоқчи


17:28, 27.04.2016 Олам
 4 007

Агар Трамп АҚШ президенти лавозимига сайланса, мамлакат бир нечта Голливуд юлдузларидан ажралиши мумкин.

Агар сиёсатчи Трамп АҚШ президентлигига сайловлар чоғида ғалаба қозонса, Голливуднинг бир қатор актёрлари ва актрисалари ўз яшаш жойларини ўзгартиришларига тўғри келади, деб ёзади “Starslife.ru”  нашри. Улар қаторида биринчилардан бўлиб актрисалар Лена Данэм ҳамда Вупи Голдберг турибди. Шунингдек Шер, Эдди Гриффин, Барри Диллер, Жон Стюарт ҳамда Сэмюел Л.Жексон ҳам айни рўйхатдан ўрин олган.
 
“Мен бизнинг йўлимизни тутиши мумкин бўлган бир қанча машҳурларни биламан. Масалан мен Ванкуверга кўчиб ўтишим ва ўша ердан туриб ишлашим ҳам мумкин”, дейди Данэм.
 
“Мен Америкалик аёлман ва шундай бўлиб қоламан. Бу менинг ватаним, авваллари ҳаммаси бошқача эди, энди эса Трамп мамалакатни тушунарсиз бир ҳолатга олиб келиб қўймоқда”, дейди Голдберг. Бу сўзларни у Трампнинг мексикаликлар ва мусулмонларни штатлардан чиқариб юборганидан кейин айтганди.
 
Буни қарангки, Трамп бу гаплардан чўчиётгани йўқ. Голливуд юлдузларининг яшаш жойларини ўзгартириш истаклари ҳақида эшитгач, у мамлакатдаги иккинчи даражали актрисанинг хоҳиши ва истаги аҳамиятсиз эканини айтди. Албатта, бу сўзларни айтаётиб у Данэмни назарда тутганини ҳам билдирган.
 
“Бундай гаплардан кейин мен албатта ғалаба қозонишим керак. Бу иш билан мамлакатга катта фойда келтирган бўламан. Бундан ташқари, мен ҳозирнинг ўзида яшаш жойини ўзгартириши лозим бўлган бошқа актёр ва актрисаларни ҳам чақирмоқчиман. Айтганча, бошқалар қаторида биз актриса Рози О’Доннеллдан ҳам қутулишимиз керак... Бу ҳол менга жуда ёқяпти”, дея уларни калака қилган Трамп.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Голливуд Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!