...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик аёл ўғлининг даволаниши учун ўз жонига қасд қилди


12:31, 05.04.2016 Олам
 4 733

Ўз жонига суиқасд қилган аёлнинг ўғлига 2005 йилда артрит касаллиги ташҳиси қўйилган.

63 ёшли хитойлик кекса аёл Шэньчжэн провинциясида ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб вафот этди. Ўзини ўлдиришдан мақсад,  унинг ўғли суғурта олиб,  маблағни даволаниш учун сарфлаш имкониятига эга бўлиши керак бўлган.

Бу ҳақда сешанба куни “South China Morning Post” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра,  ўз жонига суиқасд қилган аёлнинг ўғлига 2005 йилда артрит касаллиги ташхиси қўйилган. Ўн йил ўтиб унинг танаси қисман фалаж бўлиб қолади ва диагноз натижалари ҳақида оиласига хабар берган.
 
Хаста бўлиб қолган эркак ишдан кетиб,  шифохонага ётишга мажбур бўлади.  Унинг оиласи эса рафиқасининг маошига – 2 минг юан (308 доллар)— яшашига тўғри келади.
 
Эркакнинг онаси  эса олдинроқ ўз ҳаётини суғурта қилиб қўйган эди. Ўғлига ёрдам беришнинг бошқа йўлини топмаган она,  фарзанди унинг ўлими учун суғурта пулини олиши учун ўз жонига қасд қилди.  Лекин,  суғурта муддати ўтган йил тугаб,  унда суиқасд ҳолати бўйича тўлов назарда тутилмаган экан.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шэньчжэн провинцияси суиқасд Хитойлик нафақахўр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!