Марҳум эркаклардан бири 54 ёшда, яна бири эса 26 ёшда бўлган.
25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида икки киши ўз ҳаётига суиқасд қилди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўзларини осиб қўйишган.
Маълум бўлишича, марҳум эркаклардан бири 54 ёшда, яна бири эса 26 ёшда бўлган. Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлимидан хабар беришларича, биринчи суиқасд 06:30 да содир бўлган. 1963 йилда туғилган эркак ўз уйининг қандилига осилган ҳолатда топилган. Ҳозирча бу эркак нима учун ўз ҳаётига қасд қилганлиги номаълум.
Иккинчи воқеа эса тахминан 15:30 да юз берган. 1991 йилда туғилган йигит руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган. У ҳам ўзини осган ҳолатда топилган.
Суд-тиббиёт экспертизанинг хулосасига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам бўйин сиқилиши оқибатида механик асфиксия ўлимга олиб келган.

Дурдона Расулова