...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ авиациясини ҳужуми оқибатида тинч аҳоли ҳам қурбон бўлди


09:35, 28.09.2017 Олам
 2 363

Афғонистондаги жангариларга авиаҳужум уюштирилганда 3 соат ичида 40 тагача портлаш овозлари эшитилган.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистондаги жангариларга авиаҳужум уюштирган вақтида маҳаллий аҳолининг бир неча нафари ҳам ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Пентагон АҚШ авиацияси тасодифан тинч аҳолига қарата ҳужум уюштирганлигини расман тан олган. Бу ҳақда “Tolo News” хабар бермоқда.
 
27 сентябрь куни Қобул шаҳридаги аэропорт атрофига авиаҳужум уюштирилган. Аммо ракеталардан бирининг йўналиши нотўғри кетган. Оқибатда эса бир киши вафот этган, яна тўрт нафари жароҳатланган.
 
Аэропорт ҳудуди ва атрофига қарата 20 тадан 30 тагача ракета отилган. 3 соат ичида эса 40 тагача портлаш овозлари эшитилган.
 
Маълум бўлишича, ҳужумлар НАТО котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттиснинг Қобулга ташрифидан бир неча соат ўтиб, содир бўлган.
 
“Толибон” террорчилик гуруҳи мазкур ҳодисани содир этганликларини тан олишди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Афғонистон АҚШ Қобул Авиаҳужум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!