...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ бош котиблигига номзодлар сони саккизтага етди


12:15, 05.04.2016 Олам
 2 769

Амалдаги БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг ваколат муддати 2017 йилнинг 1 январида ўз якунига етади.

БМТнинг Ривожланиш дастури раҳбари,  Янги Зеландия собиқ бош вазири Хелен Кларк БМТ бош котиблигига даъвогарлар орасида саккизинчи бўлди. Унинг номзоди қўйилганини билдирувчи хат Бош ассамблея ва Хавфсизлик кенгаши раисларига юборилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Кларк 2009 йилдан буён БМТ Ривожланиш дастурини бошқариб келади. 1999 йилдан 2008 йилгача эса Янги Зеландия ҳукуматини бошқарган.
 
“Бугун БМТ ва дунё жиддий қийинчиликларга дуч келди. Шунинг учун бизга прагматик ва самарали ташкилот етакчиси керак. БМТ бош котиблиги лавозимига энг яхши номзодни танлаш фурсати етди. Шу муносабат билан Янги Зеландия фуқароси Хелен Кларк номзодини олға суришни шараф деб биламан”, – дейилади мамлакат бош вазири Жон Кининг БМТ котибиятига йўллаган хатида.
 
БМТ бош котиблигига номзодларнинг аксарият қисми Шарқий Европа вакиллари ҳисобланади.  Номзодлар:  Молдавия собиқ Ташқи ишлар вазири Наталия Герман,  ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова, Словения собиқ президенти Данило Тюрк,  Черногория ТИВ раҳбари Игорь Лукич, Хорватия Ташқи ишлар вазири Весна Пусич, БМТ Бош ассамблеяси собиқ раиси,  македониялик дипломат Сржан Керим ва Португалия собиқ бош вазири Антониу Гутерриш.
 
Маълумот учун, амалдаги БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг ваколат муддати 2017 йилнинг 1 январида ўз якунига етади. Кейинги ҳафта, 12-14 апрель кунлари БМТ Бош ассамблеясининг аъзолари ташкилот бош котиблиги лавозимига номзодлар билан биринчи учрашувни ўтказади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:БМТ Пан Ги Мун Хелен Кларк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!