Ўзбекистон-Хитой муносабатларни янада мустахкамлаш мақсадида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлари вазири Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
ХХР Ташқи ишлар вазири билан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажак истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.
Хитой делегацияси ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрига бориш ҳам ўрин олган.