...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой Коммунистик партияси делегацияси Тошкентга келди


14:41, 07.06.2016 Жамият
 2 561

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ШҲТ олдидан Тошкентга келган Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси делегациясини қабул қилди.

Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси делегацияси билан учрашди. Делегацияга Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Сун Тао бошчилик қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мулоқот давомида давлатлараро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Икки томонлама шаклдаги ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувлари икки давлат муносабатларида алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.

Теглар:Хитой ТИВ Абдулазиз Камилов Хитой Коммунистик партияси ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар