...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой ғарбида юз берган ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди


11:30, 26.11.2016 Жамият
 4 930

Хитойда юз берган зилзила 1 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

25 ноябрь куни Хитойнинг Тожикистон ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида юз берган ер силкиниши оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмди. Мамлакат ғарбида содир бўлган зилзила қуввати 6,9 баллга тенг бўлди, дея хабар бермоқда “Синьхуа” агентлиги ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
 
Маълумотларга кўра, Акто уезди қишлоқларидан биридаги уй табиий офат туфайли қулаб тушди. Оқибатда уй эгаси вафот этди. Зилзила жами  6 та уйга зарар етказди.
 
Зилзила ўчоғи Тожикистон чегарасидан 25 км узоқликда, Қирғизистон чегарасидан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб,  бу ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди.
 
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни Тошкент вақт билан соат 19:19 ва 19:25 да такрорий ер силкинишлари қайд этилди. Тошкентда 3, Наманганда 3-4, Андижонда 3-4, Фарғонада 4 балл қувватдаги ер силкиниши кузатилган.
 
Бундай турдаги хабарларни илк марта чоп этган Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мамлакатимизда вайронагарчиликлар ёки шикастланганлар ҳақида маълумот йўқлигини хабар қилмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Хитой Ўзбекистон Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар