Олтита араб мамлакати ФИФАга хат йўллаб, Қатарда жаҳон чемпионатини ўтказиш хавфли эканини таъкидлашганди.
Олтита араб мамлакати (Саудия Арабистони, Яман, Мавритания, БАА, Баҳрайн ва Миср) ФИФАга хат йўллаб, Қатар террористик базага айланганини ва бу ерда жаҳон чемпионатини ўтказиш хавфли эканини таъкидлашганди.
“ФИФА бундай хатларни эътиборга олмайди, биз Қатардаги жаҳон чемпионати қўмитаси ташкилоти билан суҳбатлашганмиз”, деди Инфантино.