Қозоғистон делегацияси ташриф кунининг иккинчи ярмида Тошкентинг диққатга сазовор жойлари билан танишиб чиқишди.
Мазкур ташриф яқинда бўлиб ўтган МДҲ аъзо давлатлари ички ишлар вазирларининг Кенгаш йиғилишида, Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг келажакда икки томонлама ҳамкорлик бўйича бир қатор масалаларни, жумладан, томонларни қизиқтирган ҳудудий муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўзаро суҳбатининг мантиқий давоми бўлди.
Терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний миграциянинг турли кўринишларига, шунингдек, одам савдосига қарши курашишда икки давлат ички ишлар органларининг ҳамкорлик вазифалари раҳбарларнинг бугунги суҳбатда асосий мавзуси бўлди.
Томонлар ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида фикр алмашишди.
Шунингдек, Қозоғистон делегацияси аъзолари ташриф кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиб ўтди.