...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: Санжар Турсунов — бронза медали соҳиби!


23:59, 31.08.2017 Спорт
 2 516

Турсунов ярим финалда россиялик Виталий Тишенко билан рингга кўтарилди.

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати давом этмоқда...
 
Бироз аввал, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов ярим финал босқичида колумбиялик Юбержен Мартинесни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
 
-64 кг вазн тоифасидаги боксчи Иқболжон Холдоров ҳам ярим финал жангини ўтказиб, америкалик рақиби Фредус Рохасни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва Ҳасанбой Дўстматов ортидан финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Шунингдек, -91кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов ҳам мусобақада ярим финалидаги жангини ўтказди. Турсуновга ярим финал баҳсида россиялик Олимпиада чемпиони Виталий Тишенко тўқнаш келди.
 
Санжар тажрибали рақибига қарши жангни жуда яхши олиб борганди. Лекин, якунда 5 нафар ҳакамнинг барчаси ғалабани Тишенкога тақдим этишди. Шу тариқа, 19 ёшли Санжар Турсунов Жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳасанбой Дўстматов Бокс Иқболжон Холдоров Санжар Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!