Эксперт пахта терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга дуч келмади.
Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Жизель Миттон пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган халқаро ҳуқуқий нормалар ижросини мониторинг қилиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлгани ҳақида хабар берилди.
ХМТ вакили Жизель Миттон Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни тартибга солиш бўйича халқаро қонунчилик меъёрлари ҳақида маълумот бериб, 10 кун давомида вилоят корхона ва ташкилотлари, тиббиёт, таълим муассасалари, фермер хўжаликларида бўлиб, соҳа раҳбарлари, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, ўқитувчилар, оддий фуқаролар билан учрашувлари якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди.
Халқаро эксперт учрашувларда фуқаролар, айниқса, ёшларнинг меҳнат қонунчилигидан яхши хабардорлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши катта таассурот қолдирганини, болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга доир ноқонуний ҳолатларга дуч келмаганини таъкидлаган.