...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвилининг даъвоси бўйича суд эшитув санасини маълум қилди


15:28, 31.10.2017 Олам
 2 307

Июль ойида Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилган эди...

10 сентябрь куни Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Польша–Украина чегараси орқали митингчилар ёрдамида Львов шаҳрига киргани ҳақида хабар берган эдик. Ундан аввалроқ эса Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилган эди. Шу сабабдан Саакашвили Украина давлат миграция хизматини судга берган эди.
 
Киев округининг маъмурий суди 30 ноябрь куни мазкур даъво аризаси бўйича эшитувни ўтказади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
 
Михаил Саакашвилининг адвокати аввалроқ ўз ҳимояси остидаги шахсни Украинадан Грузияга жўнатиб юбормасликларини сўраб, у қўшимча равишда давлат ҳимоясига муҳтож эканлигини инобатга олишларини сўраб, Украина миграция хизматига мурожаат қилган эди.
 
Аммо ўшанда бу сўровнома рад этилган эди. Кейинроқ Михаил Саакашвилининг ўзи даъво аризаси топширган эди. Энди суд эшитуви 30 ноябрга белгиланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Михаил Саакашвили Грузия Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!