...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилардан бирданига иккита олтин медални кутиб олинг!


15:21, 31.10.2017 Спорт
 2 151

Делегация аъзолари мусобақанинг биринчи кунида тўққизта медалга сазовор бўлишганди.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Жанубий Кореянинг Янгу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди.
 
Мусобақанинг иккинчи кунида -58 кг вазн тоифасида чиқиш қилган Муаттар Набиева даст кўтаришда 91 кг, силтаб кўтаришда 106 кг, умумий 197 кг натижа билан Осиё кубогида олтин медалга сазовор бўлди.
 
Шунингдек, кеча, 30 октябрь куни эркаклар ўртасида 77 кг вазн тоифасида иштирок этган Сарвар Тоштемиров даст кўтаришда 143 кг, силтаб кўтаришда 168 кг, умумий ҳисобида 311 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, олтин медаль соҳибига айланди.
 
Натижада мусобақанинг биринчи кунида кумуш ва бронза медалларига эга чиққан ўзбекистонлик атлетлар делегация ҳисобига бир йўла иккита олтин медални қўшиб қўйишди.
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кун натижаларига кўра ўзбекистонлик спортчилар тўққизта медалга сазовор бўлишганди.
 
Эркаклар ўртасида 56 кг вазн тоифасида Муҳаммадали Қахрамонов даст кўтаришда 111 кг, силтаб кўтаришда 145 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, умумий 256 кг натижаси билан бир йўла олтита кумуш медалларини қўлга киритганди (3 та кумуш медаль Осиё Кубогида, яна 3 та кумуш медаль клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида).
 
Хотин-қизлар ўртасида 48 кг вазн тоифасида чиқиш қилган Маҳлиё Тоғаева даст кўтаришда 68 кг, силтаб кўтаришда 87 кг, иккикурашда умумий 155 кг натижа билан бронза медалига эга чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учта бронза медалини қўшиб қўйганди.
 
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида медаллар сони 11 тага етди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Осиё чемпионати Муаттар Набиева Сарвар Тоштемиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!