Халқ таълими вазирлиги бўшаб қолган ўринларга ишга қабул бўйича эълон берди.
Халқ таълими вазирлиги бўшаб қолган ўринларга ишга қабул бўйича эълон берди.
“Муҳтарам Президентимиз ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш ва мактаб таълимини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлигини энг муҳим вазирликлардан бирига айлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда”, деб бошланади эълон.
Халқ таълими вазирлиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этмоқда.
Маълумотлар hr@xtv.uz электрон почтасига юборилиши керак.
Номзодлар хатда қуйидаги маълумотларни кўрсатадилар:
- Исми шарифи;
- Яшаш манзили;
- Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм);
- Сиз тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан деб ўйлайсиз? (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига);
- Шу лавозимга нега айнан Сиз муносибсиз (100 тагача сўз)?