...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазирининг фуқароларга мурожаатидан сўнг уч кунда 3 мингдан ортиқ таклиф билдирилди


12:38, 25.06.2018 Жамият
 5 275

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълимни яхшилаш бўйича фуқаролардан таклиф юборишни сўраган эди.

Аввалроқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифаси орқали фуқаролардан давлат раҳбарининг Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича белгилаб берган вазифаларини амалга ошириш бўйича таклиф-мулоҳазалар билдиришни сўраган эди.  

Мурожаатга жавобан уч кунда 3 мингдан ортиқ таклиф билдирилди.

“Президентимиз томонидан халқ таълими тизими мамлакатимиз келажаги учун энг муҳим соҳалардан эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган эди. Бу ҳақиқатда халқимиз учун жуда долзарб соҳа эканлигини биргина мавжуд муаммоларни ечими бўйича одамлардан йиғилган онлайн-форма орқали юборилган таклифлар сонидан ҳам билса бўлар экан: 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушибди, хали ҳам давом этаяпти 

Энди ушбу таклифларни таҳлил қилиб, уларни тизимли равишда ечимини топиш бўйича ишлашимиз керак. Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тузилмасини қайта тасдиқлаш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқяпмиз ва имкони борича ушбу лойиҳада ечими тез бўлиши мумкин масалаларни киритишга ҳаракат қиламиз. Янги тузилма тасдиқланиб, Вазирликда самарали ишлайдиган командани шакллантириб олганимиздан кейин эса тизимли равишда муаммолар ечими бўйича ишланади”, дея ёзади Халқ таълими вазири Facebook’даги саҳифасида.
Дурдона Ғайбуллаева

Теглар:Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар