...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ қабулхонасига мурожаат ечимини топяптими? Навбат Тошкент вилоятига


15:21, 10.04.2017 Жамият
 3 151

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари, суд, ҳуқуқ, ички ишлар органлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти ва туманидаги Халқ қабулхоналари томонидан Зангиота ва Янгийўл туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.
 
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари, суд, ҳуқуқ, ички ишлар органлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
 
Таҳлил натижаларига кўра, жорий йилнинг 7 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига Зангиота тумани бўйича мурожаатлар сони жами 14 983 тани ташкил қилади. Шундан, 14 580 таси жисмоний шахслардан, 403 таси юридик шахслардан келиб тушган. Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларнинг 14 141 таси (94,4%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 842 та (5,6%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
 
Янгийўл тумани бўйича мурожаатлар сони жами 5 768 тани ташкил қилади. Шундан, 5 491 таси жисмоний шахслардан, 277 таси юридик шахслардан келиб тушган. Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларнинг 5 194 таси (90%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 574 та (10%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
 
Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Теглар:Сайёр қабул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар