Зебунисо Жўраеванинг фарзанди Абиллаев Диёрбекка ўттиз дақиқа ичида ногиронлик аравачаси берилган.
“Меҳробод” маҳалласида яшовчи Зебунисо Жўраева фарзанди Абиллаев Диёрбекка ногиронлик аравачаси олиш учун тумандаги мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган. Арз-доди ҳал этилмаган. Зебунисо Жўраева сайёр қабулга келиб, вилоят ҳокимига юзланган. Шундан сўнг, ўттиз дақиқа ичида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачаси берилган.
“Шу ўринда савол туғилади, нега туман тиббиёт бирлашмасида ногиронлик аравачаси бўла туриб, ушбу масала вилоят ҳокими аралашуви билан ҳал этилди? Бу эса жойлардаги раҳбар ва ходимларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги, фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантиришни пайсалга солаётганидан дарак беради”, дейилади хабарда.