...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонга байрам татимади: ёнғинда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда


10:08, 26.06.2017 Олам
 4 002

Ёнганларнинг шахсига фақат ДНК экспертизасидан сўнг аниқлик киритилади.

Кеча, 25 июнь куни Покистонинг Панжоб вилоятида кучли портлаш ҳодисаси рўй бергани ва унда 140 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
 
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, ёнилғи ташувчи машинанинг портлаши натижасида қурбонлар сони 148 нафарга бориб етди. Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 140 нафар кишини ташкил этаётганди. Ундан ташқари, 49 киши жиддий куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
 
Кучли ёнғин ағдарилган машина олдига тўпланган маҳаллий аҳоли орасидан номаълум кимсанинг сигарет чекиши туфайли юзага келган. Шунингдек, портлаш ва ёнғин 75 мотоцикл, 14 та автомашинага ҳам зарар етказган.
 
Жароҳат олганларнинг 70 фоизининг танасида жиддий куйиш аломатлари бор. Покистон қутқарув хизмати  вакили Муҳаммад Бакарнинг маълум қилишича, ёнган марҳумларнинг шахсига ДНК экспертизасидан сўнг аниқлик киритилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Покистон ёнғин портлаш ДНК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!