Собиқ Президент Бош вазирлик лавозими таклиф қилинди.
Бугун, 17 апрель куни Арманистон Миллий мажлиси (парламенти) собиқ Президент Серж Саргисянни Бош вазир қилиб сайлади, бу ҳақда Парламент спикери Ара Баблоян.
“Овоз натижасига кўра, Саргисян номзодини 77 нафар депутат қўллаб-қувватлади. 17 нафари эса қарши бўлган”, дейди Баблоян.
Саргисян Парламентда сўзга чиқди. У Бош вазир лавозимидаги биринчи даражали мақсади мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, армияни мустаҳкамлаш, шунингдек, тоғли Қорабоғ муаммосини тартибга солиш эканини қайд этди.
Аввалроқ, жорий йил 16 апрель куни собиқ Президент Серж Саргисянга Бош вазирлик лавозими таклиф қилингандан сўнг, Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида йирик намойишлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев