...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўктам Барноев пахта теримига мажбуран жалб қилиш эски сиёсат талаби бўлганини айтди


20:18, 17.04.2018 Жамият
 7 579

Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий соҳа вакилларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш юзасидан берган топшириқлари ҳақида сўз бормоқда. 

Бош вазир Абдулла Арипов нутқидан сўнг, вилоятлар раҳбарлари бирин-кетин виодеконренс мулоқотга чиқиб, вилоятда жамоат ишлари жамғармаси томонидан ажратилган маблағнинг сарфланиши, ижтимоий соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ҳисобот берди. 

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, аввалги сиёсатда мажбурий меҳнатга олиб чиқиш оддий ҳол бўлганини айтди:

"Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик. Ҳозирги сиёсатдан бундай эмас. Шу боис вилоятда жамоат ишларига ишсиз фуқаролар жалб қилинмоқда, шартнома қилиниб пуллари тўланмоқда", дейли ҳоким. 

Абдулла Арипов унинг айтганларини қўллаб-қувватлади.

"Ҳақиқатан ҳам аввалги сиёсатда ўзимиз пахтага чиқишига ўзимиз мажбур қилардик. Ўзимиз бош бўлганмиз бунга. Замон ўзгарди, сиёсат ўзгарди. Бугун мажбурий меҳнат иллатига йўл қўйиб бўлмайди", дейди Бош вазир.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:видеоселектор йиғилиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар