Ушбу лавозим Турсунхон Худойбергановга бегона эмас.
Жорий йилнинг февраль ойидан буён бўш қолаётган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига ва ниҳоят эга топилди. Маълум қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат Маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов Президент девонидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини ҳам бажаради. Буни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги “Qalampir.uz” манбаси тасдиқлади.
Ушбу лавозим Турсунхон Худойбергановга бегона эмас. Давлат маслаҳатчиси бўлгунга қадар, 2010-2016 йилларда у Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида самарали фаоолият юритган. Кейин эса унинг ўрнини Рустам Жўраев эгаллади.
Бир йил ўтар-ўтмас Рустам Жўраев бошқа лавозимга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Турсунхон Худойберганов 1951 йилнинг 20 май куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. У 2005-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган.
Охирги бир ярим йил ичида халқ Турсунхон Худойбергановни бошқа амалдорларга қараганда яхши таниб қолганди. Боиси Худойберганов Халқ қабулхоналарининг сайёр қабулларида иштирок этиб, одамлар муаммоси ечим топишида катта амалий ҳисса қўшиб келаётган эди. Соҳадаги Худойбергановни қатъиятли ва адолатли раҳбар сифатида билади.