
Мессининг Гвардиолани “Барса”га қайтиши ҳақидаги сўзларига Гвардиоланинг ўзи муносиб жавоб берди.
“Мен энди ҳеч қачон “Барселона”га мураббий сифатида қайтиш ниятим йўқ. У ерда, менинг вақтим ўтиб бўлди. Лионель Месси “Манчестер Сити”га? Ахир, айтдим-ку, Лионелнинг фаолияти “Каталония” клубида ўз якунига етишини хоҳлаган бўлар эдим”, деди мураббий.
Бундан аввал, Англия футбол оламида Месси Гвардиоладан жамоага қайтишини илтимос қилгани ҳақида гап тарқаган эди.
Маълумот учун, Хосеп Гвардиола “Барселона” жамоаси таркибида 11 йил тўп сурган. 2008 йилдан уни бошқариб келган мураббий, жамоа билан икки маротаба Чемпионлар Лигаси ва уч марта Испания чемпионатида зафар қучган эди.