...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик Шоди бобога Captiva совға қилди


19:50, 18.02.2017 Жамият
 10 687

Президентнинг ташрифи нафақат хонадон, балки қишлоқда байрам бўлиб кетган эди. Байрам ҳамон давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига қилган сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо ва Саломат момо Хушбоқовлар хонадонида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президентнинг ташрифи нафақат хонадон, балки қишлоқда байрам бўлиб кетган эди. Байрам ҳамон давом этмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик Шоди бобо Хушбоқовга Chevrolet Captiva совға қилди.
 
Шоди бобо Хушбоқовнинг ушбу совғани мамнуният билан қабул қилиб олаётгани тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.  

Теглар:Шавкат Мирзиёев Президент совғаси Шоди бобо Хушбоқов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар