Адольф Гитлерга тегишли қизил телефон АҚШдаги тарихий буюмлар аукцион савдосига қўйилди.
Бугун, 18 февраль куни аукцион савдолари бошланиши кутилаётган телефон аппаратининг бошланғич нархи 100 минг АҚШ доллари этиб белгиланди. Чесапик шаҳридаги Александер тарих аукцион уйи маъмури Билл Панагопулос телефон 300 минг АҚШ долларига баҳоланиши мумкинлигини билдирди.
Гитлернинг бош қароргоҳида ишлатилган телефон, қўлда ҳам олиб юрилган. Уни Иккинчи Жаҳон урушининг якуни арафасида Гитлернинг бункерини ишғол этган рус аскарлари қўлга киритган эди. Кейинроқ, улар бу матоҳни инглиз сиёсатчиси сер Ральф Райнерга бериб юборишган.
Қизиқарли жиҳати шундан иборатки, тарихда номи қораланган Гитлер ва унинг ҳокимиятига тегишли буюмлар, китоб ва аслаҳалар ғарбдаги аукционларда қиммат нархга сотилади.