1980 йилдан бери Зимбабвени бошқариб келаётган Магубе вафот этса ҳам сайловда ғолиб бўлади.
Зимбабве Африка миллий иттифоқи-Ватанпарварлар фронти (ЗАНУ-ПФ) партиясининг котиби Игнатус Чомбо бу ҳақда маълумот билдирди. У президентни ўз бошқаруви даврида мамлакатни оқилона ва мўътадиллик тамойили асосида юритмоқда, деб таъкидлаган.
1980 йилдан бери Зимбабвени бошқариб келаётган президент Мугабенинг турмуш ўтоғи, Грейс Мугабе ҳукумат тарафдорлари митингида шундай деди:
“Агар Яратган Мугабенинг ўлимини хоҳлаган тақидирда ҳам, унинг номзоди сайлов бюллетенида пайдо бўлади ва сизлар фуқароларнинг марҳум Мугабега овоз бераётганига гувоҳ бўласиз. Чунки халқ Мугабени севади”.
Бундан аввал, Роберт мамлакатни умрининг сўнгги кунигача бошқаришга тайёр эканини, агар бошқарувчи партия унинг кетишини сўраса, бажо келтиришини айтган.