...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Олимпиада медалларини эски матоҳдан ясамоқчи


18:00, 18.02.2017 Олам
 2 287

Японлар Токио-2020 Олимпиадаси медалларини эски телефонлардан яратмоқчи.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Японияда эски телефон аппаратларини қабул қилиш бошланади. Йиғилган телефонлар 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада медалларини ясаш учун ишлатилади. Бу ҳақда “TechCrunch” нашри хабар берган.
 
Гап шундаки,эски матоҳлардаги олтин, кумуш ва бронза металларини ажратиб олиб, ундан медаль яратиш мумкин. Тез орада мамлакатнинг барча алоқа ускуналари билан савдо қилувчи марказларда эски телефонларни йиғиш учун махсус қутилар ўрнатилади.
 
Акция ташкилотчилари беш мингтадан ортиқ турли медалларни ясаш учун саккиз тонна металл йиғишни режалаштирмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Япония Токио-2020 Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!