...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зимбабве президентлигидан ағдарилган Мугабе қандай саройда яшаган?


12:32, 13.12.2017 Олам
 4 769

Зимбабведа ўртача умр кўриш ёши 30-40 ёш атрофида. Мамлакатнинг ҳар тўққизинчи фуқароси ОИВ вируси билан яшайди.

Зимбабведа ноябрь ойи ўртасида ҳарбийлар давлат телеканалини босиб олиб, тарихдаги “энг ғалати тўнтариш” номини олишига сабаб бўлганди. Бу воқеалар туфайли президент Роберт Мугабе истеъфо эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Интернет тармоқларида Роберт Мугабенинг яшаш тарзи акс этган фотосуратлар тарқалди. Хусусан, у президент вақтида яшаган саройининг суратлари чоп этилди. Уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.



Аслида Зимбабве жаҳондаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири ҳисобланади. Аммо собиқ президентнинг саройини кўрган киши бундай таърифни бермаслиги аниқ.



Зимбабведа ўртача умр кўриш ёши 30-40 ёш атрофида. Хусусан эркаклар учун ҳаёт давомийлиги 37 ёшни, аёлларда эса 34 ёшни ташкил қилади. Мамлакатнинг ҳар тўққизинчи фуқароси ОИВ вируси билан яшайди.
 
Зимбабведа 1997 йилда иқтисобий муаммолар бошланган. Ўша вақтда ҳокимият тепасига келган Мугабе “ер ислоҳоти”ни ўтказишни таклиф қилган. У йирик ер эгаларидан ерларни ери бўлмаган кишиларга олиб берган.
 
Ўшанда 40 мингга яқин фермалар мусодара қилинган. Уларнинг “омадли” эгалари эса қочишга муваффақ бўлган, бир қисми ўлдирилган.
 
Кўриб турган фотосуратлардаги саройда эса ҳокимият тепасидан ағдарилган собиқ президент Мугабе яшаган.







Дурдона Расулова 

Теглар:Зимбабве Мугабе саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!