Мамлакатда сўнгги 1,5 йилда зўравонлик ортиб, одамларнинг зич жойлашиши кузатилмоқда.
Яқин ярим йил ичида мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича вазият прогнозлари ижобий эмас.
“Касаи туманида камида 400 минг оғир аҳволдаги бола ҳалок бўлиши мумкин. Бундай фалокатли ҳолатнинг юзага келишига сўнгги 1,5 йилда зўравонлик, одамларнинг зич жойлашиши, аграр соҳадаги ишларнинг камайиши сабаб бўлмоқда”, дейилади БМТнинг Болалар фонди томонидан тақдим этилган ҳужжатда.
Ташкилотнинг маълум қилишича, жорий йилда экиш мавсуми ўтказиб юборилганлиги туфайли 2018 йил июнгача аҳолининг ижтимоий ҳаётидаги вазият оғирлигича қолади.
Шу билан бирга ўтаётган йил давомида Конгода хавфсизлик борасида вазият ижобий томонга ўзгарган. Натижада эса мамлакатга қочоқлар қайтиб келишган.