...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ Конгодаги авиаҳалокат юзасидан маълумот берди


20:35, 06.10.2017 Жамият
 3 078

Конгодаги авиаҳалокат натижасида бир нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Конго Демократик Республикасидаги авиаҳалокат юзасидан маълумот берди.
 
Хабарда оммавий ахборот воситаларининг 30 сентябрь куни Конго Демократик Республикасининг Киншаса шаҳрида Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида Россия, Украина ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳамда улар Конго Демократик Республикасида хусусий шартнома асосида ишлагани ҳақида маълумотлар тарқатилгани айтиб ўтилган.
 
Шу муносабат билан Конго Демократик Республикасида Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги Элчихонаси Конго Демократик Республикаси Элчихонаси билан доимий алоқада бўлиб тургани маълум қилинган.
 
Аввалроқ Конго Демократик Республикасида 30 сентябрь куни ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокатга учраб қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ва улар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Конгода самолёт қулади Ўзбекистонлик ҳалок бўлган ТИВ баёноти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар