...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳукумати Владимир вилоятига махсус самолёт юборади


13:52, 06.10.2017 Жамият
 4 764

Россиядаги ЙТҲ юзасидан ТИВнинг расмий баёноти эълон қилинди.

Аввалроқ Россиянинг Владимир вилоятида 56 нафар ўзбекистонликлар бўлган автобусни йўловчи поезди уриб юборгани ҳақида хабарни берган эдик.
 
Содир бўлган ЙТҲ натижасида 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
 
ТИВ баёнотига кўра, ушбу воқеа иштирокчиларига жойида ёрдан кўрсатиш ҳамда шахсини аниқлаш мақсадида Владимир вилоятига Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги элчихона ходимларидан иборат гуруҳ юборилган.
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига кўра, Владимир вилоятига ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб келиш учун мутахассислар ва махсус самолёт учирилади.
 
ЙТҲ оқибатида вафот этган ва жабрланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот аниқлаштирилаётгани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россияда йирик ЙТҲ Ўзбекистонликлар ҳалок бўлди ТИВ баёноти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар