...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимирдан олиб келинмаган жасаднинг шахси аниқланди...


15:32, 11.10.2017 Жамият
 9 747

ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган йўловчини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ, яъни 6 октябрь куни Москва вақти билан соат 03:39да Россия Федерацияси, Владимир вилоятининг Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
ЙТҲ натижасида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этганлиги аниқланган эди.
 
8 октябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган эди.
 
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Владимир вилоятидаги ўзбек диаспораси кўмагида, ЙТҲ оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган фуқаронинг шахси аниқланди.
 
Марҳум 1979 йил 7 март куни туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Жўрабек Жумаевич Усмонов эканлиги хабар қилинган. Ушбу шахс Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шерозий маҳалласида истиқомат қилган.
 
ФВВнинг хабар беришича, ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
 
Шунингдек, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган 6 ёшли қизча 10 октябрь куни Россия Федерацияси ФВВнинг вертолётида Москва шаҳрига даволаниш учун олиб борилган бўлиб, учиш давомида унинг аҳволи ёмонлашмаган, қизчага шифокорлар томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Владимир Россиядаги йирик ЙТҲ Ўзбекистонликлар ҳалок бўлди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар