...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ: Владимирдаги ЙТҲнинг сўнгги қурбони Ўзбекистонга олиб келинди


09:26, 13.10.2017 Жамият
 3 706

Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ қурбонларининг сўнгги жасади Сурхондарёга жўнатилди.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Владимир вилоятидаги ўзбек диаспораси кўмагида ЙТҲ оқибатида вафот этган, бироқ аввал шахси аниқланмаган фуқаронинг шахси аниқлангани ҳақида маълумот бергани айтиб ўтилган эди.
 
Марҳум 1979 йил 7 март куни туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Жўрабек Жумаевич Усмонов эканлиги ва унинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шерозий маҳалласида истиқомат қилиши хабар қилинган эди.
 
Кеча, 12 октябрь куни соат 17:55да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг самолётида Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Ж.Усмоновнинг жасади Тошкент шаҳрига олиб келинди.
 
ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вафот этган Ж.Усмоновнинг жасади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилган.
 
Аввалроқ, 6 октябрь куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган.
 
ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, улардан 15 нафарининг жасадлари 8 октябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида республика ҳудудига олиб келинган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Владимир Россиядаги йирик ЙТҲ Ўзбекистонликлар ҳалок бўлди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар