Истанбул саммитида Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам бу қарорга ўзининг кескин норозилигини билдириб, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқуллодда саммитини чақирган эди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматига кўра, бу саммит Туркиянинг Истанбул шаҳрида, бугун бўлиб ўтади. Мазкур саммит ишида Ўзбекистондан, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этади.