...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукуматнинг “ғалати” ағдарилиши: Зимбабведа аслида нима бўлди?


15:35, 21.11.2017 Олам
 4 017

Ўтган ҳафта юз берган Зимбабведаги ҳукумат ағдарилиши тарихдаги “энг ғалати тўнтарилиш” бўлди, деб ҳисобламоқда CNN.

Ҳаммаси жорий йилнинг 6 ноябрь куни Роберт Мугабенинг ўрнига президент бўлиш учун номзодини илгари сурган бош вазир Эммерсон Мнангагва ва президентнинг рафиқаси Грейс Мугабе ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиқди.
 
93 ёшлик Президент Мугабе бош вазир Мнангагвага дарҳол истеъфо берди. Собиқ бош вазирни Зимбабве ҳарбийларининг раҳбари Константин Чивенга қўллаб-қувватлади. Чивенга сиёсий инқирозга “аралашиш”га ваъда бергани эълон қилинди. Шу сабабли “Ўтган ҳафта юз берган Зимбабведаги ҳукумат ағдарилиши — тарихдаги “энг ғалати тўнтарилиш” бўлди”, деб ҳисобламоқда CNN.
 
АҚШ журналистлари Африка қитъасидаги ва, умуман, дунёдаги бошқа ҳукумат тўнтарилишларига гувоҳ бўлганлар. Шу сабабли, Зимбабведаги ҳолат юзасидан ўз ҳайратларини яшира олмаяптилар.
 
Журналистларнинг сўзлари билан айтганда, ҳаммаси “одатдагидек” эмас...
 
“...Кўчаларда коммендант соатлари эълон қилинмади, ҳарбийлар томонидан ҳукумат органлари назоратга олинмади, намойишларни шафқатсиз бостиришлар бўлмади... Бунинг ўрнига мамлакат раҳбари уни ўғирлаган аскарлар билан бамайлиҳотир суҳбат қуриб ўтирибди, намойишга чиққан аҳоли ҳарбийлар билан “селфи”га тушмоқдалар”, деди АҚШ журналистлари.
 
15 ноябрда Давлат телеканалини босиб олган ҳарбийлар  мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, бу ҳарбий тўнтариш эмас, балки тинч йўл билан мамлакатда адолат ўрнатишга бўлган ҳаракат, дея баҳоланишини таъкидлашди.
 
Тез орада Роберт Мугабе ва унинг турмуш ўртоғи Грейс Мугабе қўлга олинганлиги эълон қилинди.
 
“Mugabe Herald” журнали саҳифаларида армия қўмондони Константин Чивенга жанубий африкалик икки элчи ва руҳоний Фиделис Муконори билан шинам меҳмонхонада суҳбат қуриб ўтирган фотолар нашр қилинди.
 
“Ҳарбийлар пойтахтни босиб олганларидан бир кун ўтиб, “қўлга олинган” президент Мугабе билан тинч суҳбат олиб бораётганлари кўрсатилди, президентни бошқа тўнтарилишлардаги каби занжирбанд ҳолда кўрмадик”, деди CNN журналисти.
 
Бундан ташқари, бу суҳбатдан бир кун ўтиб, “қўлга олинган” Мугабе Зимбабве университети талабалари билан учрашди, шу билан бирга бир неча бор телевидение орқали чиқишлар қилди. Бу чиқишларида Роберт Мугабе: “ҳарбийларнинг ҳаракатларини қонунга зид эмас”, деб эълон қилди.
 
Хараре кўчаларида ҳамон аҳоли оммавий чиқишлар қилмоқда. Аммо уларнинг ҳаракати бостиришга ҳаракатлар йўқ, дейди ақшлик журналист.
 
Тўғри, АҚШнинг етакчи ОАВлари “қонли” давлат тўнтаришларини ёритишга устаси фаранг. Тинлик ва музокаралар йўли билан амалга оширилаётган сиёсий ўзгаришлар уларни ҳайратга солган бўлиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Роберт Мугабе 1980 йил 18 февралдан буён, мамлакатнинг Бош вазири ва 1987 йил 31 декабрдан бошлаб, Президент сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Зимбабве Роберт Мугабе Давлат тўнтарилиши Грейс Мугабе Константин Чивенга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!