...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди


19:04, 23.04.2018 Жамият
 3 615

Икки давлат раҳбарлари бугун Ашхобод сайилгоҳини кўздан кечиришади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.


 
Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига ҳам гулчамбар қўйди. Буюк давлат арбобининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.




 
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари бугун, 23 апрель куни Ашхобод сайилгоҳини кўздан кечиришади.
 
Ташриф дастури доирасида Гурбангули Бердимуҳамедов эртага Хоразм вилоятига боради ва Урганч туманидаги “Улли ҳовли” ёдгорлиги, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар