Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ОАВнинг сайлов жараёнларини ёритишига баҳо берди.
Элимиз суйган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова сайлов жараёнида энг биринчилардан бўлиб иштирок этди.
Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон халқ артисти:
— Бугунги кунни нафақат халқимиз, балки биз санъаткорлар ҳам жиддий тайёргарлик билан кутдик. Сайлов олдидан ташкил этилган “Elections.uz-2016” пресс-клуби аъзолари, айниқса, пухта тайёргарлик кўрганини айтиб ўтишим лозим. Деярли барча ОАВ ходимлари шу ерга тўпланган ва онлайн равишда янгиликларни халқимизга етказишяпти. Масалан, турли хорижий телеканаллар билан ҳам жонли эфир орқали боғланилмоқда. Бу дегани, бутун дунёнинг нигоҳи бизда.
Ўзбекистон Республикасига муносиб Президент сайлаш куни халқимиз томонидан юқори кайфиятда ва юқори тайёргарлик билан олиб бориляпти.