...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримованинг қизи акасининг ёнига кетди


18:07, 01.10.2018 Жамият
 23 938

Имон Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг фарзанди саналади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова 28 сентябрь куни "Тошкент" Халқаро аэропортидан Лондонга учиб кетган. У самолётга ўтириш талони суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган. 

Маълумки, Имон Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг фарзанди саналади. 

2013 йил охирларида Гулнора Каримова оиласи бошида қора булутлар тўпланди. Унга тегишли ташкилотлар, ширкатлар ёпилди, молиявий ишларга бош-қош бўлганлар ҳибсланди, алоқадорлар сўроққа тортилди. 

Ўша кезларда Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Лондонда эди ва у Ўзбекистонга ҳамон келгани йўқ. Бу орада Биринчи Президент Ислом Каримов вафот этди. Жаноза маросимида Гулнора Каримова ҳам, унинг фарзандлари ҳам иштирок этмади. 

2017 йилнинг 31 август куни Ислом Каримов фаолият юритган "Оқсарой" қароргоҳида Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Каримовлар оиласи номидан  Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тилляева ва Имон Каримова иштирок этди. Имон холаси билан бобоси ҳайкали пойига гул қўйган эди. 

Имон ўтган вақт давомида на онаси ва на бувиси билан яшаган. Бир муддат "Туркистон" меҳмонхонасида қолган. У бувиси томонидан ҳадя қилинган уйни рад этган. Кейинроқ, унга оиланинг қадрдон дўстларидан бири уй ва машина совға қилгани маълум. 

Айни дамда Гулнора Каримова устидан Швецияда суд иши бошланган. У катта миқдорда пора олишда айбланмоқда. 

Интернетдаги мулоҳазаларда тахмин қилинишича, Имон Каримова акаси Исломнинг ёнига кетган. Бир неча йилдирки, кичик Ислом Каримов Лондона истиқомат қилиб келади.

Теглар:Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар