...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузиядаги Қора денгиз қирғоқларида дельфинлар нобуд бўлмоқда


20:27, 27.03.2016 Олам
 3 219

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, улар ўлатга чалинган бўлиши мумкин.

Грузиянинг ғарбий қисмида Қора денгизнинг Ганмухуридан Сарпигача бўлган қирғоқларида дельфинлар нобуд бўлаяпти, дея хабар беради “Trend.az” нашри.

Хусусан, 25 март куни қирғоққа чиқиб қолган 19 та дельфиннинг барчаси ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, улар морбилли вирусли инфекция туфайли нобуд бўлган бўлиши мумкин. Бу борада Грузия атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги ҳам маълумот берган.

Морбилли вирусни олимлар дельфинлар ўлати деб ҳам аташди. Грузия атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги Қора денгиз балиқчилик мониторинги хизматини денгиздан қирғоққа чиқиб қолган денгиз жониворларидан эҳтиёт бўлишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Айни дамда дельфинлар устида текширув ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг ўлатга чалингани ёки бошқа бирор сабаб билан нобуд бўлгани борасида яна маълумот берамиз.
Умида Якубова

Теглар:Дельфин Қора денгиз Грузия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!