...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жоржио Армани либос тўпламлари орқали ҳайвонот оламига зарар етказишдан ўзини тийди


20:18, 27.03.2016 Олам
 2 594

У ўз либослар тўпламида мўйнадан фойдаланишдан воз кечган биринчи дизайнр эмас.

Дунё миқёсидаги энг сифатли ва қимматбаҳо либослар ишлаб чиқарувчи дизайнерлар қаторида турувчи Жоржио Арманининг либослар тўпламидаги кийимларни киймаган машҳур юлдуз бўлмаса керак. Бугун, у бошқа бир қатор дизайнерлар қатори ўзининг либослар тўпламида мўйнадан фойдаланишдан воз кечди, деб ёзади ТАСС.

Бугун Жоржио Армани ўзининг кейинги кийимлар тўпламида ҳайвонларнинг мўйнасидан фойдаланишдан бутунлай воз кечганини билдирди. “Армани” компанияси берган маълумотларга кўра, 2016-2017 йилларнинг куз-қиш мавсумидаги либослар тўплами “fur free” сертификати асосида намойиш этилади. “fur free” – либосларда мўйна ишлатилмаганини билдиради.

“Техниканинг ривожланиши бизга ҳайвонларнинг табиий мўйнасидан эмас, уларнинг ўрнини босувчи матолардан фойдаланиш имконини беради. Табиий мўйна яхши, албатта, аммо бу билан миллионлаб жониворлар ер юзидан йўқ бўлиб кетаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Бугун “Армани” бренди муҳим қадамни қўймоқда. Бу атроф муҳитни ҳимоя қилишдаги муаммоларга бўлган эътиборимизнинг яққол намунасидир”, – деб ёзади Жоржио Армани шахсан ўзи имзолаган маълумотномада.

The Beatles гуруҳининг солисти Пол Маккартнининг қизи, модельер Стелла Маккартни ҳам ҳайвонлар мўйнаси ва терисидан ўз тўпламларида фойдаланишдан воз кечган. Шунингдек “fur free” сертификати Hugo Boss, Tommy Hilfiger ва Calvin Klein каби брендларида ҳам бор.

Италиялик дизайнер Элизабетта Франчи 2011 йилдан буён ҳайвон териси ва мўйнасидан фойдаланмайди. Ўтган йилдан бери у табиий ғоз патларидан фойдаланишдан ҳам воз кечди. Форесто Барги томонидан 1914 йил асос солинган оддий эркаклар либослари бўйича модалар ательеси ҳозирда Save the Duck номи билан машҳур ва у куртка, юпқа курткалар тикишда фойдаланиладиган чарм ўрнини босувчи матоларни ишлаб чиқариш бўйича биринчилардан саналади. Ушбу матолар таркибида пат, чарм, мўйна кабилар ишлатилмайди. 
Умида Якубова

Теглар:Жоржио Армани Мода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!