“Тоғ марвариди” деб номланган коллекцияда хотин-қизлар учун мўлжалланган 50 га яқин либослар ўрин олган.
Россиядаги қатор ОАВ ларининг маълум қилишича, Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Грознийдаги "Firdaws" модалар уйининг соҳибаси ҳисобланади.
У Москва модалар ҳафталигида “Тоғ марвариди” деб номланган коллекциялари билан иштирок этди. Хотин-қизлар учун мўлжалланган коллекциядан 50 га яқин либослар ўрин олган.
Модалар ҳафталигида меҳмон сифатида бошловчи Ольга Бузова, қўшиқчи Валерия ҳамда Иосиф Пригожинлар иштирок этишган.