...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодировнинг қизи илк либослар тўпламини намойиш этди


09:42, 03.03.2017 Олам
 9 067

Коллекциядан жами 30 турдаги либос ўрин олган бўлиб, улар этно услубида тикилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Қодирова Грознийда ўзининг оқшом либослари коллекциясини намойиш этди.
 
Айтиш лозимки, Айшат “Фирдавс” модалар уйининг раҳбари саналади. Коллекция намойиши вақтида модалар уйи томонидан илк бор парфюмерия маҳсулотлари, болалар кийимлари ҳам омма эътиборига намойиш этилди.
 
Коллекциядан жами 30 турдаги оқшом либослари ўрин олган бўлиб, улар этно услубида тикилган.
 
Намойишда телебошловчи, хонанда Ольга Бузова, Екатерина Гусева, моделлар Алена Шишкова, Алена Водонаева, Светлана Бондарчук, хонанда Нюша, продюсер Яна Рудковская, фигурали учиш устаси Евгений Плюшенко ҳамда актриса Анна Хилькевич қатнашди.
 
Маълумот учун, Айшат Қодирова “Фирдавс” модалар уйига 2016 йилда расман раҳбар этиб тайинланган. Модельер миллийликка урғу берилган болалар ва катталар либосларини яратиш билан шуғулланади.
Умида Якубова

Теглар:Рамзан Қодиров Айшат Қодирова Мода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!