Шифокорлардан ҳеч ким ўзини ғайритабиий тутаётган ва исталган дақиқада ташланишга тайёр бўлган эркакни текширувдан ўтказишга журъат эта олмаган.
Маълумотларга кўра, шифокорлардан ҳеч ким ўзини ғайритабиий тутаётган ва исталган дақиқада ташланишга тайёр бўлган эркакнинг олдига боришга, текширувдан ўтказишга журъат эта олмаган. Уларнинг фикрича, эркакнинг ичига қандайдир куч кириб олган.
Сиз кўриб турган сурат ва видео тасвирлар клиникада фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг бири томонидан қўл телефонига видеога олинган.
Унда танаси орқага тисарилган бироқ бошини олд томонга чўзган ҳолда сабабсиз кулаётган эркак акс этган. Эркак ғайриоддий тилда ғулдираб, атрофдагиларга ўзига нима бўлганини тушунтиришга урунаётгандек туюлади.
Бундай фикр, унинг жағ қисмидаги ўзгариш, тишларининг синиб кетгани ва оғзидан оқаётган қон сабаб юзага келди.
Хабарда унга тиббий ёрдам кўрсатилгани ёки кўрсатилмагани ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим этилмаган.