Олимлар йиртқич балиқларни Мексикадан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган Колумбия маржон қояси қутқара олишини айтишмоқда
Чапел-Хиллдаги Шимолий Каролина университетининг эколог олимлари Багам ороллари, Куба, Флорида, Мексика, Белиздаги 39 та маржон қоянинг биомассасини тадқиқ этишди.
Ҳар бир ҳудуд бўйича ўрганиб чиқилган биомасса натижалари денгиздаги йиртқич балиқларнинг 90 фоизи йўқ бўлиб кетганини кўрсатди.
Бир муддат аввал ҳам йиртқич балиқларнинг кўплаб турлари айнан Кариб денгизи бассейнида ҳаёт кечирарди. Бироқ тадқиқот уларнинг ғойиб бўлганини исбот қилди.
Экологларнинг фикрига кўра, Кариб денгизидаги аксарият маржон қоялар балиқларни ов қилиш жойига айланган. Олимлар маржон қоялар орасида овчиларнинг “қўли етмайдиган” овлоқ ҳудудлар борлигини, бу ерда балиқларга ҳеч нарса хавф солмаслигини билдиришмоқда. Уларнинг фикрича, йиртқич балиқларнинг денгизда қолган фоизининг айни ҳудудларга кўчиб ўтиши, уларнинг яна кўпайиб олишига имкон яратиши мумкин экан.
Мексикадан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган Колумбия маржон қояси ўз бағрига ҳозирда ўзи эга бўлгандан 10 марта кўпроқ бўлган йиртқич балиқларни сиғдира олади.
“Тирик акулалар сайёҳларнинг эътиборини жалб қилади. Уларни кўриш учун минглаб кишилар узоқлардан шу ергача келишади. Акулаларга кўпайишга йўл очиб бериш орқали уларнинг популяциясини ҳимоя қилиш ва яхшигина даромад ишлаш мумкин”, дейди тадқиқот аъзоларидан бири “Science Advances” журналига берган интервьюсида.