...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Кариб денгизи қароқчиларининг базаси бўлган шаҳар цунами оқибатида йўқолди


10:17, 07.06.2017 Бу қизиқ
 3 544

Шундан сўнг бу ҳудудда қароқчилар даври ўз ниҳоясига ета бошлади.

Бугун 7 июнь – йилнинг 158-куни. Йил якунига 207 кун қолди.

Байрамлар
 
Перу – Байроқ куни.
 
Норвегия – Мустақиллик эълон қилинган кун.
 
Малта – Қурбонлар куни.
 
Испания – Республика куни.
 
Дания – Шаҳзода Йоахима туғилган куни.
 
Қирғизистон – Молия ва иқтисодиёт ходимлари куни.
 
Воқеалар
 
1340 йил – Голландияда Роттердам шаҳрига асос солинди.
 
1498 йил – Христофор Колумб ўзининг учинчи саёҳатига йўл олди.
 
1585 йил – Жон Дэвис Англиядан Ҳиндистонга шимолий йўл топиш мақсадида саёҳатга чиқди.
 
1654 йил – Франция қироли Людовик XIV тож кийди.
 
1692 йил – Ямайкада цунамига сабаб бўлган ер қимирлаши содир бўлди. Унинг оқибатида Порт-Роял шаҳри йўқолиб кетди. Бу шаҳар Кариб денгизи қароқчиларининг асосий базаси бўлган. Шундан сўнг мазкур ҳудудда қароқчилар даври ўз ниҳоясига ета бошлади.
 
1776 йил – Американинг Нью-Йоркдан ташқари, барча Англия мустамлакалари мустақилликка овоз беришди.
 
1919 йил – Нью-Йоркда биринчи марта ҳайдовчилик ҳуқуқи учун ёзма тестлар олинди.
 
1960 йил – Саудия Арабистонида аёлларга таълим олиши учун рухсат берилди.
 
Туғилганлар
 
1905 йил – Жеймс Брэддок, америкалик боксчи, супероғир вазнда жаҳон чемпиони.
 
1909 йил – Иван Кузнецов, актёр, 100 га яқин роль ижро этган.
 
1909 йил – Жессика Тэнди, америкалик актриса, 81 ёшидаги роли учун “Оскар” мукофоти билан тақдирланган.
 
1928 йил – Ҳофиз Расулқори, ўзбек аскиячиси.
 
1942 йил – Муаммар Каддафи, Ливия давлат ва ҳарбий арбоби.
 
1952 йил – Лиам Нисон, англиялик актёр.
 
1953 йил – Нормурод Норқобилов, таниқли ўзбек ёзувчиси.
 
1960 йил – Татьяна Друбич, россиялик актриса.
 
1970 йил – Кафу, бразилиялик футболчи, икки карра жаҳон чемпиони.
 
1986 йил – Наталья Ионова, россиялик қўшиқчи, кўпроқ Глюк’oza сифатида машҳур.
 
Вафот этганлар
 
1965 йил – Жуди Холлидэй, америкалик актриса.
 
2015 йил – Кристофер Ли, англиялик актёр, қўшиқчи.
Сумбула

Теглар:Бугун Христофор Колумб Кариб денгизи Кристофер Ли Нормурод Норқобилов Кафу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!