Манчестер шаҳри полициясига огоҳлантирувчи хабар келди.
Бугун, 27 сентябрь куни тонгда танасига қон сачраган эркак ва унинг ёнида юзи чандиққа тўла аёл машинада одам олиб кетаётган эди. Уларни кўрган маҳаллий аҳоли вакиллари ўз ўлжасини тишлаган “маньяк”лар бўлса керак, деб ўйлаган ва полицияга хабар берган. Бироқ барчаси бошқача эди, дея хабар беради “Manchester Evening” нашри.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари тезлик билан етиб келишган. Полиция “зомби”лар бошқариб бораётган машинити тўхтатди.
Унинг ичидаги йўловчилар соппа-соғ ва ўзларини яхши ҳис қилаётганини айтишган. Эр-хотин зомби грими остида машинанинг олд ўриндиғида ўтиришган эди.
Ролдаги эркакнинг айтишича, улар фильм суратга олишда кўпчилик орасида иштирок этаётган ва суратга олиш майдончасига гримда кетишаётган экан.

Мухторбек Абдуллаев