...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама 27 сентябрь куни сайловчиларни рўйхатдан ўтишга чақирди


13:09, 27.09.2016 Олам
 2 295

АҚШда президентлик сайловида иштирок этиш учун сайловчи аввал рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

Жорий йил 8 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови ўтказилади. Айни вақтдаги президент Барак Обама 27 сентябрни “сайловчиларни рўйхатга олиш куни”, деб эълон қилишни таклиф этди.
 
“Мен барча америкаликларни овоз бериш учун рўйхатдан ўтганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, ушбу кунни унга мос равишда ўтказишга чақираман”, дейилади президент хабарида.
 
АҚШда сайловда иштирок этиш учун, албатта, фуқаро рўйхатдан ўтган бўлиши шарт. Аксарият штатларда бу жараён онлайн равишда амалга оширилади.
 
Таҳлил маълумотларига кўра, 4 йил аввалги президентлик сайловида барча сайловчиларнинг деярли чорак қисми, яъни тахминан 50 миллион киши рўйхатдан ўтмагани сабаб овоз бериш жараёнида иштирок эта олмаган.
 
8 ноябрь куни ўтказиладиган АҚШ президенти сайловида бу лавозимга Республикачилардан Дональд Трамп ва Демократлардан Ҳиллари Клинтон номзодлик қилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Барак Обама АҚШ Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!