...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


20:00, 27.03.2016 Олам
 8 920

Сиз ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирларда кўрасиз.

Сиз ва биз яшаётган замон жуда тез ўзгармоқда. Бугун ҳам эртага тарихга айланади. Дунёда ҳар куни қандайдир яхши янгиликлар, юракни ларзага соладиган мудҳиш ҳодисалар, йўқотишлар, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар бўлиб туради. Қуйида ҳафта давомида бўлган воқеаларни суратларда эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Юртимизда янгиланиш ва ёшариш фасли баҳорнинг энг гўзал байрами Наврўз жуда катта хурсандчилик билан нишонланди. Тинч юртга ана шундай байрамлар ярашади! Наврўз айёми муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида катта байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. 2016 йил 21 март.



2. Кубалик аёл ўз уйида маҳаллий телеканал орқали АҚШ президенти Барак Обаманинг чиқишини тамоша қилмоқда. Барак Обаманинг Кубага ташрифи 54 йиллик совуқ муносабатларга барҳам беришига кубаликлар умид боғладилар. 2016 йил 21 март.



3. Ҳиндистонда жуда кенг нишонланадиган ранглар байрами бўлмиш Ҳоли пайтида ўйин-кулгу авжида. 2016 йил 21 март.



4. 19 март куни Истанбулда амалга оширилган теракт оқибатида ҳалок бўлган уч исроилликдан бирининг рафиқаси марҳум турмуш ўртоғининг жанозасида йиғламоқда. Исроил, Тель Авив, 2016 йил 21 март.



5. Бельгия пойтахти Брюсселдаги аэропорт ва метро бекатида тўртта портлаш юз берди. Қўпорувчилик ҳаракати 31 кишини ҳаётдан олиб кетди, 200 га яқин одам жароҳатланди. Суратда “Завентем” аэропортидаги теракт оқибатида оғир жароҳат олган эркак ерда ёрдам кўрсатишларини кутиб ётибди. 2016 йил 22 март.



6. АҚШ давлат котиби Жон Керри Суриядаги вазиятни ўнглаш ва муҳокама қилиш мақсадида Россияга ташриф буюрди. Мазкур икки давлат ҳамкорликда ҳаракат қилса, Яқин Шарқдаги кескин вазият ўнгланиши мумкин. Керри Москванинг Внукова аэропортида самолётдан тушиб келмоқда. 2016 йил 23 март.



7. АҚШ президенти Барак Обама Аргентинага ташриф буюрди. Бу сўнгги 19 йил ичида АҚШ раҳбарининг илк ташрифи эди. Буэнос-Айресдаги кечки овқат пайтида Обама ва унинг рафиқаси Мишель алоҳида ҳамроҳлар билан рақсга тушдилар. 2016 йил 24 март.



8. 24 март куни Голландиялик машҳур футболчи, мураббий Йохан Кройф касаллик туфайли 68 ёшда вафот этди. Фаолияти давомида асосан, Голландиянинг “Аякс”, Испаниянинг “Барселона” жамоаларида тўп тепган бу инсон футбол файласуфи эди, десак адашмаймиз. Кройф мураббий сифатида ҳам юқоридаги икки клубни бошқарган ва катта ютуқларга эришган. Суратда Франция ва Голландия терма жамолари ўртасидаги учрашувда Йохан Кройф хотирасига 14 дақиқа қарсак чалинди, чунки у 14-рақам остида тўп сурган эди. 2016 йил 25 март.



9. Греция ва Македония чегарасида жойлашган Идомени қишлоғида муҳожирлар лагеридаги аёл кучли шамол унинг чодирини учириб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. 2016 йил 25 март.



10. 20 март куни Испаниянинг Терргона провинциясида енгил автомобиль ва автобус иштирокидаги ЙТҲда ўзбекистонлик талаба Моҳина Абдусаидова вафот этди. ЙТҲ Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари орасида жойлашган Фрегиналс шаҳарчасига яқин ҳудудда рўй берган. 2016 йил 20 март.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Jasurbek
15:12 02.04.2016

Махалладош булмиш Моҳина Абдусаидова минг афсуски мудхиш бахтсиз вокеа туфайли бу дунени тарк этди. Жойлари жаннатий булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!